
Сизларга мамнуният билан шуни эълон қиламизки хамкор клиникалар томонидан барча Xmed фойдаланувчиларига 5% дан 30% гача чегирмалар тақдим этилмоқда. Чегирмадан фойдаланиш учун :
- Асосий менюнинг (ойна) тепа қисми ўнг тарафидаги 3 та кўк нуқтани босасиз
- Пайдо бўлган белгилардан QR code белгини босасиз
- Сизда янги ойна очилиб QR код белги ва унинг пастида Сизга энг яқин бўлган клиника хақида маълумот пайдо бўлади
- Ушбу QR кодни мазкур ойнадаги клиникаларга бориб кўрсатиб 30% гача чегирма олишингиз мумкин.
- Агар клиниканинг устига босилса мазкур клиника хақида тўлиқ маълумотлар олиш мумкин.